Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистонда Миллий Паралимпия қўмитаси ташкил этилди

« Назад

Ўзбекистонда Миллий Паралимпия қўмитаси ташкил этилди 26.05.2021 13:08

photo_2021-05-26_11-19-09

Ўзбекистонда Миллий Паралимпия қўмитаси ташкил этилди

Хабарингиз бор, жорий йил 18 май куни мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишларини таъминлаш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

photo_2021-05-26_11-19-20

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти, ходимлари, тренерлар, спортчилар, Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлимлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

photo_2021-05-26_11-19-11

photo_2021-05-26_11-19-22

Дастлаб Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқларга алоҳида тўхталиб, бу жараёнда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг хизматларини алоҳида эътироф этди.

Шу билан бирга соҳа ривожида бир қатор муаммолар тўпланиб қолгани, уларни бартараф этишда яқинда имзоланган “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Уни ассоциация раисининг ўринбосари Шариф Мўминжонов олиб борди.
photo_2021-05-26_11-19-02

Бош Ассамблея кун тартибига 3та масала киритилган эди. Булар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5114-сонли қарори асосида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасини ташкил этиш;
2. Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг Низомини тасдиқлаш;
3. Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбариятини сайлаш.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Президент қарори билан мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган. Бу борада бир қатор ишлар амалга оширилиши ҳам қарорда белгилаб қўйилган.

Бош Ассамблея йиғилишида “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори асосида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасини ташкил этиш таклифи маъқулланди. Шунингдек, Миллий Паралимпия қўмитасининг Низоми лойиҳаси ҳам делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Ниҳоят, кун тартибидаги асосий масала, Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбариятини сайлаш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири сўз олиб, ушбу лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб борган Мухторхон Мақсудович Ташходжаев номзодини илгари сурди.

Бош Ассамблеяга таклиф этилган делегатлар бир овоздан М.Ташходжаевни Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси этиб сайлашди.

Шунинг билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: