Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг хорижий тренеридан барчага салом!

« Назад

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг хорижий тренеридан барчага салом! 19.05.2020 23:21

Мен Владимер Леквеишвили хозирда Ўзбекистон миллий терма жамоасини тренери вазифасини бажармоқдаман. Маъсулиятли вазифамни афсуски хозирда дунёда коронавурус вируси хавф солаётганлиги сабабли, Туркияда туриб масофадан спортчиларни бошқармоқдаман. Асосий жамоамиз 10 кишидан иборат, 2 нафари заҳира спортчиларидир. Ҳар бир спортчи билан мунтазам алоҳида алоҳида шуғулланяпман, болаларни жисмоний холати ижобий, мусобақаларга тайёргарлик бўйича махсус дастур асосида ишлаяпмиз. Олдинда бизларни 2021 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма мусобақаси турибди. Бутунжаҳон камондан отиш федерациясининг қарорига асосан 2021 йилга кўчирилди ушбу мусобақамиз. Бу биз учун ижобий хол албатта, тайёргарлик кўришимиз учун вақт янада кўпайди. Хозирги кунда шогирдларимни асосий кучини жисмоний жиҳатдан ишлашга қаратганман. Барчаси ўз назоратимга олган холда ишлаяпмиз. Йўлланма учун кечадиган бахсда 50 фоиз вада қила оламан. Чунки бу спорт олдинда бир нима дея олмайман. Лекин барча имкониятларимиздан фойдаланамиз. Насиб қилса тез орада эпидемия тугаши билан Ўзбекистонга учиб бораман. Хозирда барчага уйда қолиб хукумат тамонидан карантин қоидаларига амал қилишни тавсия этаман. Тез орада кўришамиз.
 Ҳурмат билан Владимер Леквеишвили.
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: