
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси тренери Курвяков Антон Сергеевич ўз таввалуд айёмини нишонламоқда. Фурсатдан фойдаланиб Антон Сергеевични туғилган куни билан муборакбод этамиз. Барча ишларига мувафақият тилаймиз. Келажакда ният қилган барча ишлари амалга ошишда тилакдошмиз. Оиласини қолаверса яқинларини бахтига соғ бўлиб юрсин! Маълумот учун Курвяков Антон Сергеевич 1992 йил 3 май куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Анча йилларда буён камондан отиш спорт турида фаолият олиб бормоқда. Бир қатор шогирдлар етиштириб чиқган. Тарбиялаган спортчилари хозирги кунда тур хил мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда.