Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ғофуров Зокиржон билан интервью.

« Назад

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ғофуров Зокиржон билан интервью. 13.05.2020 18:03

   Авваламбор  Ассалому алейкум Зокиржон вақт ажратиб биз билан суҳбат қураётганингиз учун минатдорчилик билдирамиз. Биринчи навбатда ўзингиз ҳақингизда тўхталиб ўтсангиз? 
   -Мен Ғофуров Зокиржон Абдувохидович халқаро тоифадаги спорт устасиман. Хозирда Фарғона Давлат университетининг 1-босқич талабасиман. Камондан отиш спорт тури билан 11 ёшимдан бери шуғулланиб келаман. Бир қатор халқаро мусобақалар ва Республика мусобақалар ғолибиман. Биринчи мураббийим Умбаров Салим Шукурович. 
 
     Зокиржон биз биламиз сиз хозирги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзосининг энг илғор спортчиларидан бирисиз? Айтингчи хозирда карантин даврида машғулотлар, умуман олганда кунлар қандай ўтаяпти? 
    -Хозирда карантин даврида ўзим туғилиб ўсган уйим Фарғона вилоятида қишлоқда бош мураббий тамонидан берилган топшириқларни бажариб машғулотларни олиб бормоқдаман. Машғулотлар давомида умум ривожлантирувчи машқларни мунтазам олиб боряпман. 
    Одатагидек кунлардан фарқ қилмаяптими? карантин давридаги машғулотлар, бош мураббий тамонидан қандай топшириқлар бериляпти? 
 -Бош мураббийимиз Гулнора Талиповна ва хорижий тренеримиз Владемир Леквашивили кўрсатмасига асосан масофадан туриб назорат қилиб туришибди. Бевосита улар берган топшириқларни бажариб келмоқдамиз. 
      Зокиржон биз биламизки, милий терма жамоада ўз ўрнингизга эгасиз,  ўтмишга назар соламиз, 2019 йилда Осиё чемпионатида, ХХХII Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олишингизга бир қадам қолган эди, айтингчи сизга нима етишмади бу йўлланмани қўлга киритишга? 
      -Албатта ўринли саволни бердингиз, 2019 йил Банкок шаҳрида менга йўлланма учун асосан малака, ва психалогик тайёргарлик етишмади деб ўйлайман. Келгусидаги мусобақаларга буларни такрорламасликга ҳаракат қиламан. 
     Ўзбекистон миллий терма жамоаси Токиода бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги олимпия ўйинларига  йўлланмани қўлга киритишига хали умид бор, 2020 йил 22-28 июнь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида йўлланма учун ўйналиш керак эди, бироқ эпидемия туфайли мусобақа маълум бир муддатга қолдирилди. Айтингчи бу мусобақада имкониятларимизни қандай баҳолай оласиз? 
- Сўнги жамоавий баҳсларга йўлланма берадиган мусобақада менга кўп нарса ўрганишимга ва охиригача курашишга тўғри келади. Бу мусобақада ўзимга ишонч бўлиши керак биринчи навбатда, мусобақага тайёргарлик даврида мураббийлар штаби тамонидан машғулотларни ҳар бир деталигача эътибор бериляпти. Насиб қилса қўлдан келган барча ишларни амалга ошириб йўлланма учун курашамиз.  
    Биз билан рақиб бўладиган давлатлар қайси у давлатлар имконияти хақида нима дея оласиз? 
    -Бу саволга келадиган бўлсак бизга рақиб бўладиган давлатлар хам йўлланма учун жонлари билан ҳаракат қилишади.Ушбу мусобақа қийин кечиши табиий ҳолат албатта. Лекин жамоавий таркибимиз билан Ўзбекистонимиз байроғини баландларга кўтаришга астойдил харакат қиламиз. 
  Айтингчи ушбу мусобақаларга тайёргарлик кўришда камондан отиш федерацияси қандай муносабатда бўлаяпти? Умуман олганда шароитлар яратиб беряптими? 
     - Албатта, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Камондан отиш федерациясига каттадан катта миннатдорчилигимизни билдирамиз. Федерация раҳбарияти бошчилигида спортчиларга алоҳида эътибор бериб келишмоқда. Яратиб берилаётган шароитлар ҳақида гапирадиган бўлсам, барчаси аъло даражада, насиб қилса уларни юзини ерга қаратмасликга ҳаракат қиламиз.  
     Бизнинг хабаримиз бор, Хозирда миллий терма жамоага хорижий мутахассис жалб этилган, ушбу мутахасиси спортчилар билан тил топиша олдими бу мураббий хақида нима дея оласиз? 
     -Хорижий мураббий Владемир Леквашивилли ўта тартибли ва малакали инсон, спортчилар билан жуда тез тил топишиб кетган. Спортчилар билан бир оиладек бўлиб кетдик у инсонга ишонамиз албатта олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалай олади.  
      Келажакдаги режаларингиз хақида гапириб беринг?

IMG_20200513_180246_471

-Келажакдаги режаларим камондан отиш спорт турини халқимиз орасида юқори даражага олиб чиқиш, ва юртимиз байроқларини ушбу спорт тури орқали кўкларга кўтариш. Келаётган мусобақаларда юқори натижаларга эришиш асосий режаларимиз. 
      Хозирги кунда юртимизда коронавирус эпидемияси кезиб юрибди, бу вирусдан сақланишда юртдошлармизга нима деган бўлардингиз? 
 - Юртошларимга шуни айтардимки, бу вирус албатта тугайди, лекин биз қатъий туриб интизомга риоя қилсак, бу вирусни эртароқ енгардик. Уйда қолинг! Вақтингиз оила даврасида ўтказинг.  
     Зокиржон вохт ажратиб биз билан суҳбатлашганингиз учун миннатдорчилигимизни билдирамиз келгуси ишларингизда зафарлар тилаймиз. 
     Рахмат соғ бўлинг!


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: