Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 29 ёшда!

« Назад

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 29 ёшда! 21.01.2021 10:00

1993 йилнинг сентябрь ойида Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ томонидан расман тан олинган эди. Шундан сўнг ташкилот халқаро майдонда фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлди. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистон мунтазам равишда ёзги ва қишки Олимпиадаларда қатнашиб келмоқда.

Қўмита юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, олимпизмнинг эзгу ғояларини илгари суриш йўлида кенг кўламда иш олиб бормоқда.

Миллий олимпия қўмитаси келажакда, хусусан, Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, ёрқин ғалабалар билан халқимизни хурсанд қилишидан умидвормиз.

Фурсатдан фойдаланиб, XXI асрнинг 21-йили 21-санасида 29 ёшини нишонлаётган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жамоасини, олимпиячиларимиз ва уларнинг мураббийларини самимий муборакбод этамиз.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: