Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси тиббий персонали томонидан бажарилаётган ишлар буйича маълумот.

« Назад

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси тиббий персонали томонидан бажарилаётган ишлар буйича маълумот. 13.04.2020 14:50

Маълумки хозирги кунда жаҳон миқёсида COVID-19 касаллиги буйича пандемия эълон килинган. Бу касалликни Ўзбекистон худудига кириб келгани сабабли карантин жорий этилди. 
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан барча ходимлар, шу каторда федерация тиббий персонали хам масофадан ишлаш тизимига ўтилди. Спортчиларга уйда алохидаланган ҳолатда тренернинг онлайн кўрсатмаларига асосан машғулотлар олиб бориш тавфсия қилинди. Спортчилар, тренерлар, федерация ходимларига бу касаллик, унинг юкиш йуллари, ундан ҳимояланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Онлайн тарзда информацион материаллар юборилди. Жамоа аъзолари билан доимий алоқада бўлиш мақсадида ижтимоий тармоқда гурух ташкил қилинган. У ерга спортчилар ҳар кунлик физиологик ҳолатлари ҳақида хабар қолдиришади ва тиббий персонал томонидан керакли тавфсиялар олишади. Ундан ташқари спортчилар саломатлиги ҳақидаги барча маълумотлар Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказига юборилади ва уларнинг доимий назорати остида. Хозирги кунда спортчилар саломатлиги яхши. Ўзларини яхши хис қилмоқда. Кунлик бажариши керак булган юкламалар тўлиқ бажарилмоқда ва қайта тикланиш бўйича тавфсияларга амал қилишмоқда. Энг асосийси гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилишмоқда. Хозирги кунда Республикамизда коронавирусга қарши қилинаётган ишлар тез орада ўз самарасини беришига ишонамиз. 
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси шифокори.          Сафаров М.И
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: