Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси президенти Имамов Отабекни табриклаймиз!!!

« Назад

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси президенти Имамов Отабекни табриклаймиз!!! 05.04.2020 00:48

Бугун 5 апрель Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси президенти Имамов Отабек Сабитджановичнинг 39 баҳори билан Камондан отиш федерацияси чин дилдан табриклайди. Отабек Имамов 1981 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида таввалуд топган. Маълумоти олий, фаолияти давомиди ўзини ташаббускорлик қобилияти юқори бўлганлиги сабабли, бир қатор хусусий ташкилотлари раҳбари сифатида фаолият олиб борди. Имамов Отабек спортга қизиқиши ёшликдан унга туртки берди. Спортнинг футбол турига қизиқиши туфайли 2018-2019 йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президент маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борди. Бу даврда футболга ижобий ислоҳотларда ўз ҳиссасини қўшиб оз бўлсада ривожланишига сабаб бўлди. Имамов Отабек ҳаракатчан, ўз ишига маъсулият билан ёндашиб, фаолияти давомида барча соҳаларда ўз ҳурматига эга бўлди. Ташкилотчилик қобилияти юқори бўлганлиги сабабли, 2018 йил 5 октябрда Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси президенти лавозимига сайланди. Бу даврда камондан отиш спорт тури жаддалик билан ривожланди. Спортчилар учун барча шароитлар яратиб келмоқда. Унинг даврида ҳизматлари самараси 2019 йилда мерганчилар тарихда илк бор Осиё чемпионатида кучли тўртликка кирди. Имамов Отабек 3 нафар қиз, 1 нафар ўғлининг севимли отаси. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Камондан отиш жамоаси чин дилдан табриклайди. Умрлари узоқ бўлсин, ишларига омад ёр бўлсин жаъмики барча эзгу тилаклар эришишида тилакдошмиз. Спорт соҳасида қилаётган барча ижобий ишларида аллох мадад берсин!!!
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: