Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси диетологи тиббиёт фанлари номзоди Гузал Тошматова томонидан камончиларимиз учун тўғри овқатланиши бўйича берилган тавсиялар.

« Назад

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси диетологи тиббиёт фанлари номзоди Гузал Тошматова томонидан камончиларимиз учун тўғри овқатланиши бўйича берилган тавсиялар. 26.03.2020 17:33

Юртимизга фаслларни энг гўзали баҳор кириб келди. Баҳор фасли ёшариш,  янгиланиш фасли бўлиб ҳисобланади. Атрофимиздаги янгиланиш, тоза хаво инсонларни кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади. Маълумки бахорий кайфиятни кўтарилиши билан организмда хам бир мунча ўзгаришлар бошланади.Айнан ана шу даврда холсизлик ва тез чарчаш муаммолари хам безовта қила бошлайди. Баҳорий холсизланишни асосий сабабларидан бири истеъмол қилинаётган ҳўл мева ва сабзавотларни таркибида витаминларни камайиши бўлса, яна бир сабаби узоқ давом этган қишнинг совуқ кунларида организмни  совуқддан ўз-ўзини химоя қилиш жараёнида йўқотилган энергия сабабчи бўлади. Бу баҳорги холсизлик спортчиларни машқ жараёнига таъсир кўрсатмаслиги учун уларни истеъмол қилаётган таомномасига алоҳида аҳамият бериш зарур. Спорт турлари ичида ўзини машаққати билан алоҳида ўрин эгаллаб турган камондан отишда  қувват ва кўз ўткирлигини сақлаб қолиш муҳим.  Доимий бир хил тана вазнни тик туриши ва ўзига хос оғирликдаги вазнга эга бўлган камонни тутиб туришда овқатланиш хам- алоҳида аҳамият касб этади.
Энг аввало кун давомида  3та асосий нонушта, тушлик, кечки овқат ва улар орасидаги кичкина тамаддиларни  ўз вақтида истеъмол қилиниши тартибига доимий амал қилиш шарт. Истеъмол қилинаётган овқат таркибига кўп миқдорда кўкатларни қўшиш билан бирга оқсилга бой бўлиши, бахорий салатлар, кўк сомса ва кўкатлар қўшиб тайёрланган суюқ овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.Кун давомида ялпиз, лимон, асал қўшиб тайёрланган ичимликларни тез-тез ичиб туриш хам қувватсизликка тезда барҳам беради. 
Доимий кўкатлар қўшиб таомлар истеъмол куч  қувватни тикланиши билан бирга юқумли касалликлардан ҳимояланишни энг асосий омили ҳисобланади.
Вверх
Телефон: