Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон камондан отиш диотологидан фойдали маслаҳатлар Каратантин даврида овқатланишга эътибор қиламиз.

« Назад

Ўзбекистон камондан отиш диотологидан фойдали маслаҳатлар Каратантин даврида овқатланишга эътибор қиламиз. 12.05.2020 14:39

COVID 19 падемияси туфайли маълум вақтга уйда қолишга тўғри келмоқда. Бу вақтда маълумки ўз ўзидан иштахани назорат қилиш хам қийинлашиб боради.
   Карантин даврида касалликни юқтириб олмаслик учун иммун тизимини кучайтириш катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида такрор такрор айтиб ўтилди. Иммун  тизимини мустахкамлаш деганда эса “кучли овқат еб туриш керак”- деган тушунча пайдо бўлишни бошлади. Тўғри иммунитетни оширишда  овқатланишни ўрни беқиёс.Лекин...
Энг аввало овқатланиш  ва уйқу вақтини тўғри йўлга қўйиб олиш керак. Агар Сиз кеч ухлайдиган бўлсангиз хам уйқу 7соатдан кам бўлмаслигига эътибор беринг. Етарли уйқу мустахкам иммунитетни шакллантиради.Истеъмол қилинаётган  озиқ овқат таркибида туз, шакар ва маргарин сақлайдиган пишириқларни камайтиришга аҳамият бериш лозим.
Витаминлар: улар организмда ўзи ҳосил бўлмайди, фақат ташқаридан озуқа орқали тушади, айниқса иммунитетни оширишда Витамин С ни миқдори етарли бўлиши керак. ВитаминС сақловчи озуқа манбалари бу цитрус мевалар, помидор, кўкатлар, гулкарам, карам, бақлажон, сабзавот ва албатта ҳўл мевалар ҳисобланади. 
Нонуштага: Оқсилга бой бўлиши яъни қайнатилган ёки буғда пиширилган тухум, қаттиқ пишлоқ, брынза, сутли бўтқалар, творог, йогурт, хафтада бир, икки марта ёғсиз колбаса махсулотларидан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ
Тушлик: янги кўкатлар билан бойитилган салат (аччиқ чучук) ва ёрмалар қўшиб тайёрланган таомлар.Булар; гречиха, перловка, ловия, мош,гуручдан, макарондан тайёрланган таомлар бўлиши мақсадга мувофиқ.   
Тамадди: Тамадди вақтида кўпчилик булочка ёки ширинлик билан чой ичишни афзал кўра, бу эса вазн ортишига сабаб бўлади. Унинг ўрнига қуруқ мева ёки кефир, сузма билан алмаштирилиши иммунитетни оширшда яхши таъсир кўрсатади.Ширинликни кунинг биринчи ярмидаги тамаддида соат 10-11да истеъмол қилиш мумкин
Кечки таом: Уйқудан 4 соат аввал бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки “Тўқ қоринга ухлаш ўз ўзини захарлаш” деган нақл бор.Кечки овқатлар балиқ ёки парранда гўшти қўшиб тайёрланган енгил таомлардан ташкил топиши керак. Карантин давридаги кам харакатликка кечга кучли, ёғли қовурилган овқат истеъмол қилиш жигар фаолиятини сусайтиради, натижада жигарни ёғ босади. 
Кун давомида кўк чой, ялпиз, имбир, наъматак қўшилган суюқликларни ичиб туринг. Кун давомида 2 литрдан кам бўлмаган сув ичишни унутманг.
Уйга келтирилган озиқ овқатларни иложи борича устки қисмини ювиб кейин совутгичга қуйинг.
Унутманг!!! Саломатликни сақлаш энг аввал ўз қўлимизда.
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: