Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владимер Леквеишвили 63 ёшга тўлди

« Назад

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владимер Леквеишвили 63 ёшга тўлди 08.12.2020 10:00

Владимер Леквеишвили 1957 йил 8 декабрь куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида таваллуд топган. 1980 йилда Грузия давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Фаолияти давомида кўплаб иқтидорли спортчиларни етиштириб берган. 

Ушбу тажрибали мутахассис 1980-1989 йилларда Грузия, 1989-2019 йилларда Туркия камондан отиш миллий терма жамоаларига мураббийлик қилган. Ўз билими ва тажрибасига таянган ҳолда кўплаб спортчиларни кашф этган Владимер Леквеишвили 2019 йилдан  Ўзбекистон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Айни пайтда маҳоратли мураббий қўли остида спортчиларимиз нуфузли мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Владимер Леквеишвилига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, касбий фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади.


Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: