Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ўқув-машғулот йиғини қизғин паллада

« Назад

Ўқув-машғулот йиғини қизғин паллада 21.12.2020 18:51

Пойтахтимиздаги камондан отиш базасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. 7 октябрдан бошланган машғулотлар деярли якунига етиб қолди. Эркаклардан З.Ғафуров, М.Қароров, Й.Сармамбетов, Ш.Aбдулҳамидов, аёллардан З.Aбдусатторова, К.Юнусова, Г.Ташматова, М.Маҳмудовалар таркибдан ўрин олган.

— Ҳозирда машғулотларни 18 метр масофага отиш устида ишлаяпмиз. Асосан техникага кўпроқ эътибор қаратяпмиз. Албатта асосий мусобақамиз - Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензияни қўлга киритишга қаратилган. Бунинг учун бизга барча шароитлар яратиб берилди. Бу борада хорижлик мураббийимиз Владимер Леквеишвили бизга ўз билим ва тажрибаларини ўргатиб келяпти. Уларнинг ишончини албатта оқлайман, - дейди терма жамоа аъзоси Зиёда Абдусатторова.

Эслатиб ўтамиз, ўқув-машғулот йиғини 31 декабрь куни якунига етади.

 

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: