Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Тошкентда Ўзбекистон чемпионати бошланди

« Назад

Тошкентда Ўзбекистон чемпионати бошланди 12.02.2021 14:23

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган 2-БЎСМ спорт залида камондан отиш бўйича ёпиқ иншоотларда эркаклар, аёллар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди. Жорий йилги республика тақвим режасидан ўрин олган илк мусобақага Фарғона, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент шаҳридан 110 нафар камончи иштирок этяпти.

14 февралгача давом этадиган турнирнинг очилиш маросими ҳақиқий байрамона тус олди. Миллий гвардиянинг махсус гуруҳи томонидан тайёрланган чиқишлар спортчилар руҳиятини янада кўтаришга хизмат қилди.

Иштирокчилар дастлабки куни 18+18 м. масофага отишган бўлса, қолган кунларда Олимпик раунд, MIX машқи ва жамоавий беллашувларда ўз омадларини синаб кўришади.

18+18 м. отиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

Эркаклар ўртасида:
1-ўрин - Гафуров Зокиржон (Фарғона) 
2-ўрин - Aловиддин Aбдулборий (Тошкент) 
3-ўрин - Сармамбетов Юнус (Тошкент) 

Aёллар ўртасида:
1-ўрин - Юнусова Камола (Тошкент) 
2-ўрин - Нурманова Мунира (Самарқанд) 
3-ўрин - Савинова Ирина (Фарғона) 

Ўсмирлар ўртасида:
1-ўрин - Қароров Миржалол (Термиз) 
2-ўрин - Aбдулҳамидов Шоҳжаҳон (Фарғона) 
3-ўрин - Зиётов Жавоҳир (Навоий) 

Ўсмир қизлар ўртасида:
1-ўрин - Aбдусатторова Зиёдаҳон (Фарғона) 
2-ўрин - Солдатенко Aнастасия (Тошкент) 
3-ўрин - Обидова Нигина (Фарғона) 

Ёшлар ўртасида:
1-ўрин - Чен Яо Юй (Тошкент) 
2-ўрин - Хайитмуродов Aкбар (Термиз) 
3-ўрин - Насриддинов Бекнур (Тошкент) 

Ёш қизлар ўртасида:
1-ўрин - Маҳмудова Мафтуна (Тошкент) 
2-ўрин - Шермамедова Қоҳира (Самарқанд) 
3-ўрин - Камалова Малика (Тошкент)

Мусобақалар давом этади.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: