Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Токио-2020 Олимпия ўйинлари энди муддаттини ўзгартирмайди.

« Назад

Токио-2020 Олимпия ўйинлари энди муддаттини ўзгартирмайди. 10.05.2020 16:00

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг маълумотига асосан,2021 йилнинг ёзига белгиланган Токио-2020 Олимпия ўйинлари энди муддаттини ўзгартирмайди. Бунинг сабаби – мезбон мамлакат Олимпиададек нуфузли спорт анжуманини иккинчи марта ҳам кўчира олмайди.
«Бизнинг япониялик ҳамкорларимиз ва шахсан Бош вазир Ўйинларни келгуси йилнинг ёзидан бошқа муддатга қолдирмаслигига аниқлик киритдилар», – дейилади ХОҚ расмий веб-сайтида.
ОЎ-2020 шу йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши керак эди, аммо бутун дунёдаги пандемик вазият туфайли кейинги йилнинг худди шу саналарига қолдирилганидан хабарингиз бор. Япония Бош вазири Синдзо Абэ ХОҚ раҳбари Томас Бахга Олимпиадани кўчириш ғояси таклифини билдиргач, шу қарорга келинганди. Ўша пайтнинг ўзидаёқ Япония Олимпия ўйинларини бир йилдан ортиқроқ муддатга қолдиролмаслигини маълум қилган эди.
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: