
Бугун камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Миржалол Қароров таваллуд топган кун.
Қароров Миржалол Ўткир ўғли 2003 йилнинг 3 февралида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида туғилган. Термиз Давлат университетининг 1-босқич талабаси. 2019 йилдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар совриндори Миржалол Қароровни бугунги шукрона куни билан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, спортдаги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси