Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Таълимга эътибор миллатнинг келажак пойдеворидир

« Назад

Таълимга эътибор миллатнинг келажак пойдеворидир 02.03.2021 18:18

Маълумки “Заковат интеллектуал уйини“ узоқ йиллар давомида ўзбек ёшлари орасидаги интеллектуал мулк эгаларини ўзида жамлаган бир майдон хисобланади. Якинда айрим сабабларга кўра бу ўйинлар тўхтатилган эди. Аммо Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, хусусан, Саида Мирзиёева ёрдами билан бу лойихага катта эътибор қаратилди ва ўйинлар ўтказиш янгича форматда ташкил қилинди.

Эътиборни тортадиган жихат сифатида  Саида Мирзиёеванинг тадбирдаги нутқини келтиришимиз мумкин. У  ўз нутқини Қуръоннинг Мужодала сураси 11-оятини араб тилида ўқиш билан бошлади ва хадис билан якунлади.
Ўша оятда шундай дейилади “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…”  
Хадисда эса «Илм олишга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» деган сўзлар янгради. Умуман ўз нутқи давомида С.Мирзиёева  аёлларнинг билим олишларига катта мотивация                                                        берди.        


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: