
Бугун 1 май Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Солдатенко Анастасия ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси Анастасияни чин дилдан табриклайди. Умри узоқ бўлсин, соғ саломат бўлиб ота онасини қолаверса яқинларини бахтига доим омон бўлсин. Жаъмийки ўз ўйлаган мақсадлари ва ниятларига эришиб юрсин. Ўзбекистонимизни байроғларини кўкларга кўтариб келажакдаги барча комплекс мусобақаларда омад ёр бўлсин.
Маълумот учун Солдатенко Анастасия Дмитревна 2001 йил 1 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 11 ёшидан буён Камондан отиш спорт тури билан шуғулланиб келади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси хисобланади. Бир неча бор Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган. Ҳалқаро мусобақалар ғолиби ва совриндоридир. 2019 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтган К.Спатаев халқаро хотира турнирида иштирок этиб, Олимпия раундига етиб бориб,
3-ўринни қўлга киритган.