
Бугун Самарқанд шаҳридаги юридик коллежи спорт залида камондан отиш бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги баҳслари старт олди. Унда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларидан жами 122 иштирокчи ўз омадини синовдан ўтказмоқда.
Кубок баҳслари 14 декабрь куни ўз якунига етади. Мусобақа тафсилотларидан воқиф этиб борамиз.
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати