
Декабрь ойининг илк мусобақасида иштирок этиш учун республикамиз камончилари Самарқандда жам бўлишади.
9-14 декабрь кунлари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида барча тоифадаги спортчилар ўртасида ёпиқ иншоотда Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Мамлакат биллур кубоги учун беш кун давомида кураш олиб борадиган барча спортчиларга омад ёр бўлишини тилаймиз!
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати