Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Президент Мурожаатномаси муҳокама қилинди

« Назад

Президент Мурожаатномаси муҳокама қилинди 29.01.2021 22:13

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги устувор масалалар спорт жамоатчилигини ҳам бефарқ қолдирмади.

Бугун Ўзбекистон камондан отиш федерациясида Мурожаатноманинг мазмун моҳиятини юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда федерация бош котиби О.Копадзе, терма жамоа бош мураббийи Г.Арипова, спортчи ва мутахассислар иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили А.Мурсакулов Мурожаатномада мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш борасида олдимизда турган вазифаларни белгилаб берилгани, уларда турмушимизнинг барча жабҳаси, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, жамиятда ёшлар ва аёллар мавқеини янада юксалтириш каби масалалар акс этганини таъкидлади.

         Айниқса, Давлат дастурини қабул қилишда спортчиларга яратиб берилаётган шароитлар ҳисобга олиниб, 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда камончилар ҳам бевосита фаол бўлишлари кераклиги таъкидланди.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуоти хизмати

Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: