Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Президент берган топшириқлар бўйича вазифалар белгиланди

« Назад

Президент берган топшириқлар бўйича вазифалар белгиланди 06.05.2021 18:52

photo_2021-05-05_18-53-27-1024x686

Хабарингиз бор, куни кеча Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Президентимиз қабулида бўлиб, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича тақдимотни намойиш қилишди. Ҳозирги вақтда делегациямиз ҳисобида Токио-2020 Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига эса 16 та йўлланма мавжуд. Яқин вақт давомида Олимпия ўйинларига 32 та, Паралимпия ўйинларига эса 30 та лицензия қўлга киритилиши режалаштирилган. Шубҳасиз, бундай кўрсаткич давлатимиз раҳбарини қониқтиргани йўқ ва бу борада юртбошимиз томонидан хақли, танқидий фикрлар билдирилди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур учрашувда юклатилган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

photo_2021-05-05_18-53-53-2-1024x686


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: