Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти этиб сайланди

« Назад

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти этиб сайланди 16.12.2020 15:49

Кеча Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 74-Ижроия қўмитаси йиғилишида ташкилот раҳбариятининг янги таркиби ва аъзолари сайлаб олинди. 

Ўзбекистон 2025 йил IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши эвазига илк бор ўз вакилини ООК раҳбариятига номзод сифатида таклиф этиш имконига эга бўлди. Ташкилот вице-президентлигига Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров номзоди кўрсатилди. Ижроия қўмита йиғилишида номзод бир овоздан маъқулланди ва у ООК вице-президенти этиб расман сайланди.

“Нуфузли ташкилотда мамлакатимиз манфаатини ҳимоя қилиб, қитъада олимпия ҳаракатини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан бахтиёрман. Ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш Янги Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти олдидаги жиддий синовлардан бири. Ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилишга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз", – деди Отабек Умаров.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Отабек Умаровни масъулиятли лавозим билан табриклаб, фаолиятига улкан ривож тилаб қолади.


Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: