Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Остона шаҳрининг камодан отиш бўйича бош тренери Светлана Николаевна Ли 62 ёшда вафот этди.

« Назад

Остона шаҳрининг камодан отиш бўйича бош тренери Светлана Николаевна Ли 62 ёшда вафот этди. 18.03.2020 15:38

Камондан отиш спорт тури бўйича Қозоғистонинг кўзга кўринган катта тренери Светлана Николаевна Ли 17 март куни бу ёруғ оламни тарк этди. Ўзбек камондан отиш спорт турида фаолият олиб борадиган инсонлар ушбу инсонни қадрлаб ардоғлашар эди фаолияти давомида Ўзбекистонда ушбу спорт турини ривожланишида ўз хиссасини қўшган тренер сифатида яхши эслашади. Мусобақалар, ўқув машғулот йиғинларида ўз шогирдлари билан иштирок этиб, қўлидан келган барча сир синоатларни ўргатиб борар эди. Афсус..... орамизда йўқ энди бундай инсон!
Светлана Николаевна Ли 1958 йил 29 март куни таваллуд топган фаолияти давомида камондан отиш спорт турини ривожланишида Қозоғистонда унинг ҳиссаси беқиёсдир. Бир қанча шогирдлари етиштириб чиқган Светлана хаёти давомида камондан отиш спорти билан яшади. Унинг ҳизматларини инобатга олган Қозоғистон ҳукумати “Қозоғистон мустақиллигини 10 йиллиги”, “Қозоғистон мустақиллигини 20 йиллиги”, кўкрак нишонлари билан тақдирлади.
Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти, ходимлари ва барча камондан отиш мутассадилари номидан таъзия изхор этамиз! Яқинларига сабр жамил тилаб қоламиз охиратлари обод бўлсин!
Вверх
Телефон: