Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Нишонга олишда қайси кўзингиз доминант эканлигини аниқлашнинг 5 босқичи

« Назад

Нишонга олишда қайси кўзингиз доминант эканлигини аниқлашнинг 5 босқичи 31.03.2021 16:56

Сизнинг нишонга олувчи доминант кўзингиз асосий қўлингизга қараганда қанчалик даражада қучли эканлиги унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Масалан сиз доим ўнг қўл орқали камон ўқини отасиз, аммо чап кўзингиз билан нишонга оласиз. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, учтадан иккита одам ўнг кўзда, учтадан битта одам чап кўзда мўлжалга олса, жуда кам ҳолатларда баъзи инсонлар  икки кўздаям нишонга олишни мақулламайди. Улар асосан визуал тасаввур орқали ўқни мўлжалга йўллайди.

Дунё бўйлаб ёш камончилар орасида машҳур бўлган Realese Your Wild дастури муаллифлари мерганларга қайси кўз доминант эканлигини аниқлашга имкон берадиган 5 қадамдан иборат маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Доминант кўзни аниқлаш учун 5та оддий қадам:

  1. Объектни камида 10-20 метр масофада кўришингиз мумкин бўлган жойга боринг.
  2. Қўлларингизни бир-бирига боғлаб, улар орасидаги диаметри тахминан 1 дюймли доира ясанг ва қўлларингизни қўлингизнинг узунлигига чўзинг.
  3. Иккала кўзингизни очиқ ҳолда ушлаб туринг ва бор диққатингизни шу доирага қаратинг.
  4. Объектни рамкада ушлаб турганингизга ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, қўлларингизни юзингизга секин тортинг.
  5. Қўлларингиз табиий равишда доминант кўзингизга қараб тортилади

29A3084-1024x698

EGP-51-scaled


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: