Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Нима учун Олимпия халқалари бешта ва улар турли рангларда?

« Назад

Нима учун Олимпия халқалари бешта ва улар турли рангларда? 18.05.2021 18:20

photo_2021-05-18_18-15-24

Беш хил рангдаги халқа – Пер де Кубертен ўйлаб топган Олимпия рамзи. Беш хил ранг – бу дунёнинг беш қитъаси: кўк Европа, қизил – Aмерика, сариқ – Осиё, қора – Aфрика. Бунинг устига, дунёнинг исталган давлати байроғида бу ранглардан бирортаси бор.

 Турли ранглардаги бешта халқали олимпия байроғидан биринчи марта 1920 йилда Белгияда фойдаланилган. Ўшанда олимпия ўйинлари Aнтверпенда ўтказилган. Шундан буён байроқ олимпиаданинг асосий рамзига айланган. У олимпия ўйинлари очилишида кўтарилиб, ёпилишида туширилган.

Яна олимпия ўйинлари нишони ҳам бор. Уни олимпиада ўтказиладиган ҳар бир давлат алоҳида танлайди. Москвада олимпиада ўтказилганда, олимпия рамзи Миша айиғи еди. Мексикадаги ёзги олимпия ўйинлари рамзи Қизил Ягуар бўлди. Ҳатто, Вал ди исмли такса ити ҳам 1972 йилги Мюнхен шаҳридаги олимпия рамзи бўлган.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: