Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Мусобақаларга психологик тайёргарлик кўриш ҳақида

« Назад

Мусобақаларга психологик тайёргарлик кўриш ҳақида 26.04.2021 18:49

m9pmy3j-jpg

Мусобақаларга тайёргарлик кўришда спортчиларнинг жисмоний, техникавий, тактикавий, назарий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Бугунги мақоламизда шулар орасидан энг муҳими спортчиларнинг руҳий тайёргарлиги ҳақида маълумотлар берамиз.

Умумий олганда руҳий ироданинг мустаҳкамлиги ҳар бир инсон учун ҳаётда муҳим ҳисобланади. У қанчалик мустаҳкам бўлса, қийинчиликларни ва тўсиқларни енгиб ўтиш шунчалик осон бўлади. Спортчилар ҳар бир мусобақа олдидан пухта тайёрланишлари лозим.

Камондан отиш спорти бу айниқса бундай тайёргарликни энг юқори талаб қиладиган спорт туридир. Чунки бунда кутилмаган натижаларга тайёр турган ҳолда рақиб билан нафақат мўлжалга аниқ олишда, балки психологик жиҳатдан ҳам кураш кетади.

Мерган беллашувда мутлақо ва тўлиқ потенциал билан иштироки аввало унинг ўз соҳаси борасида қанчалик билимининг кучлилиги, ҳар бир машғулот натижаларининг ўзи томонидан таҳлил қилиниши ва шундан келиб чиққан ҳолда ўз тактика, техникаларини яратиб бораётганлиги билан баҳоланади. Албатта мураббийнинг кўрсатмалари ҳам муҳим, шундан келиб чиққан ҳолда бу кўрсатмаларни ўзига мослаштириши ва такомиллаштириб бориши лозим. Шундагина унда ўсиш кузатилади.

Аввало спортчиларни кутилмаган вазиятда тезкор қарор қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга эътибор қаратиш керак. Бунда улар олдин синаб кўрмаган машғулотларни бажартиш ва шундай вазиятда ҳар бир спортчи қандай йўл тутаётганига диққат қилиш ва кузатиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Кутилмаган ҳолатда ҳар бир спортчи ўзи учун ўзи энг яқин маслаҳатчи ва ҳамкор болади. Чунки қарорни унинг ўзи қабул қилади.

Бунда бир қанча самарали ва фойдали усуллар усуллар ҳам мавжуд. Жумладан:

  • Кўп йиллик машғулот жараёнларидаги психологик тайёргарлиги
  • Мусобақа фаолияти учун умумий психологик тайёргарлиги
  • Маълум бир аниқ мусобақа учун психологик тайёргарлиги
  • Симптоматик ва ўзини тута билиш психологик тайёргарлиги

Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: