Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Мураббий Ким Ҳён Текнинг камондан отиш билан шуғулланувчиларига 5 муҳим маслаҳатлари

« Назад

Мураббий Ким Ҳён Текнинг камондан отиш билан шуғулланувчиларига 5 муҳим маслаҳатлари 07.04.2021 16:24

DWZOZoZVMAIm7z-

Мураббий 2004 йилда дунёда машҳур бўлган ўзининг камондан отиш спортини ўргатиш марказини очди. Яқинда камондан отиш спортини ўргатиш ҳақидаги мобиль телефонлар учун мўлжалланган дастурида 5 та қимматли маслаҳатларни тавсия этган.

  1. Танани тўғри бурчакда тутиш

Агар сиз камочилик спорти билан энди шуғулланишни бошлаган бўлсангиз бу ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Бу машқни мукаммал ўргансангиз тана қисми ва камон тутқичи орасида тўғри масофа ола биласиз ва тетивни тортаётганингизда тана мувозанатини сақлаб қола оласиз.

  1. Камон тутқичи

Айнан бу нуқта камон ва спортчини ўзаро боғлаб турадиган муҳим қисм ҳисобланади. Сиз камон “кручок”гини қанчалик ўзингизга мос ушласангиз тетивни тортаётганингизда тана мувозанатингиз шунчалик балансда бўлади. 

  1. Эркин ҳис қилиш

Сиз энди мерганликни ўрганишни бошлаётган бўлсангиз аввало камонни ҳис қилишни ўрганинг. Масофа узоқлиги, нишонни миянгизда расмини мукаммал даражада чизинг.

  1. Кликердан тўғри фойдаланиш

Дастлаб унча катта бўлмаган оғирликда камондан отишни машқ қилиш лозим.  Акс ҳолда бармоқларингизга ва мушакларингизга шикаст етказишингиз мумкин.

  1. Ёйни тортиш

Бу камондан отишда ёйни қўйиб юбориш ва ўқни мўлжалга йўналтириш сиз учун қимматли бўлган очколарни тақдим этадиган якуний қадамдир. Тетивни тортаётганда охирги миллиметрларда мерган мутлақо қимирламасдан ўқни қўйиб юбориши шарт.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: