Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Маънавий-маърифий мавзуда йиғилиш ўтказилди

« Назад

Маънавий-маърифий мавзуда йиғилиш ўтказилди 21.01.2021 14:00

Давлатимиз раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги вазифалар Ўзбекистон камондан отиш федерациясида ҳам муҳокама қилинди.

Асосини ёшлар ташкил этадиган спортда уларнинг маънавиятини шакллантириш, халқаро майдонда юртни улуғлашга хизмат қиладиган спортчиларнинг мамлакат тарихи ва рамзларини чуқур билиш каби қадриятлар ҳақида қизғин суҳбат қурилди.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси О.Имамов шу ҳақда гапирар экан, ҳар бир мураббий ва спортчи ўз маънавий тарбияси билан жамиятга ўрнак бўлиши, бунинг учун доимо изланиш лозимлигини таъкидлади. Хусусан, маданиятли бўлиш, Ватан тушунчаси, давлат рамзларига ҳурмат, байроқ, одоб-ахлоқ ва буюк алломаларимиз ҳақидаги фикрларни спортчилар илиқ қабул қилишди.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: