Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Куни кеча Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси ташаббуси билан, Германияда фаолият юритаётган Ўзбекистонлик тренер Бутузова Наталья Анатольевна билан онлайн тарзда семинар ташкил этилди.

« Назад

Куни кеча Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси ташаббуси билан, Германияда фаолият юритаётган Ўзбекистонлик тренер Бутузова Наталья Анатольевна билан онлайн тарзда семинар ташкил этилди. 04.09.2020 11:51

Мазкур семинарда Республикамизда фаолият юритаётган тренер ҳамда спортчилар,  шу билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий  Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан вакиллар иштирок этишди. Бутузова Наталья Анатольевна асли Ўзбекистонинг Бухоро вилоятидан бўлиб, 1980 йилда  Москвада бўлиб ўтган олимпия ўйинларининг совриндоридир. Ўзбекистонда камондан отиш спорт турини ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган мутахассис сифатида яхши биламиз. Хозирги кунда Германия Федератив Республикасида фаолиятини давом эттириб, аёллар терма жамоасига мураббийлик қилиб келмоқда.

Кириш сўзида мутахассис Ўзбекистонда камондан отиш спорт турига сезиларли эътибор қаратилётганидан мамнун бўлиб, раҳбар мутассадиларга ўз ташаккурини изҳор этди. Семинарда Бутузова ўз тажрибасида келиб чиқган ҳолда мерганчиларга бор тавфсияси ҳамда маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Камондан отиш спорт турида энг керакли бўлган жиҳатлар спортчи ўзини қандай тутиши, техник ёндашув психология хақида гапириб берди.

Спортчи қачонки яхши натижаларга эришади. Кўпроқ ўқув-йиғин машғулотлар, ҳалқаро мусобақаларда тажриба ортириши бу спортчини натижалари юқорилаши омили эканлигини бот бот таъкидлаб ўтди. Мерганчи доим ўзини психологик тайёрлаб бориши, рақибни устидан енгиб ўтишишига ишониш керак. Доим олға ҳаракат қилиш керак, кўпроқ халқаро мусобақаларда қатнашишини тавсия қилди. Мутахассис сўзида давом этар экан, Ўзбекистонлик спортчилар мураббийни қунт билан эшитиб, унга амал қилиши кўрсатгичи юқори эканлиги боис, келажакда жаҳон чемпионлари, олимпия йинлари ғолибига айланишига ишониб гапирди. ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган семинарда Ўзбекистонлик тренер ва спортчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Семинар сўнгида мутахассис барчага ўз ташаккурини изхор этиб, келажакда барча спортчиларга омад тилади.8B14F0BD-45E0-4CFC-AE34-E136CBBE5D76 62B5AD2C-D2E2-4CA1-92FD-5D0052EE4A4C


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: