
Бешёғоч даҳасининг қадимий дарвозаларидан бири бўлиб, Бешёғоч ва Самарқанд дарвозалари оралиғида, Комолон маҳалласи ҳудудида ва маҳалла масъуллигида бўлган. Номи шундан. Муҳаммад Солиҳ
«Тошкентнинг янги тарихи» номли асарида Комолон маҳалла сифатида тилга олингин бўлиб, дарвоза эса Комондарон кўринишида ёзилган. Шунингдек, комондаронларнинг Бузуқ қабиласидан бир тоифасига
мансублиги кўрсатиб ўтилган. Табиийки маҳаллада яшаган, бу тоифанинг асосий касб-корлари комон ва комон ўқи ясаш бўлган. Комондарон
( комонгорон) яъни комонсозлар, кейинчалик оғзаки тилимизга Комолон талаффузида етиб келган. Тарихдан маълумки Тошкентда
ясалган ўқ-ёйлар Шарқда «Комони Шоший» номи билан машҳур бўлган ва Шарқ адиблари асарларида таърифланган. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, камон ва унинг ўқ ёйлари юртимизда тарихдан ривожлангани маълум.