Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Китоб туманида камондан отиш бўйича мусобақа ташкил қилинди

« Назад

Китоб туманида камондан отиш бўйича мусобақа ташкил қилинди 04.12.2020 14:23

Мақсад – ушбу ҳудудда камондан отишни янада ривожлантиришдан иборат.

3-5 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятининг бир қатор туманларида катта спорт байрами ташкил этилди. Айнан Китоб туманидаги ўтказилган мусобақада 50дан ортиқ маҳалланинг 200 нафардан ортиқ ёшлари жам бўлишди.

Ўзига хос байрамона кечган тадбир кўплаб ёшларнинг камондан отиш спортига бўлган қизиқишини оширди. Айнан Қашқадарёда федерация фаолиятини ҳам йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу борада федерация бош котиби Орхан Копадзе ташкилий ишлар кетаётганини маълум қилди.

Эртага худди шундай тадбир Қарши шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: