Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Касаба уюшмалари федерацияси Токио-2020 лицензиатларини қўллаб-қувватламоқда

« Назад

Касаба уюшмалари федерацияси Токио-2020 лицензиатларини қўллаб-қувватламоқда 15.06.2021 18:57

лицензиант 4

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси юртимизда Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаб келаётган ташкилотлардан ҳисобланади. Терма жамоаларимизнинг етакчи спортчилари орасида ушбу федерация аъзоларини ҳам учратиш мумкин. Бугун ташкилот Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилари ва жаҳон ареналарида улкан ютуққа эришган бошқа атлетларини қутлади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, спорт фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари иштирок этишди.

лицензиант 3

Тадбирда Қудратилла Рафиков атлетларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг машғулот олиб боришлари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканини билдириб ўтди. Шунингдек, Касаба уюшмалари федерацияси Токио-2020 Олимпиадасида чемпион бўлган атлетларига ўз ҳисобидан уй совға қилинишини, совриндорлар эса машина билан мукофотланишини таъкидлади. Шубҳасиз, бундай мотивация спортчиларимизни янги ғалабалар сари ундайди.

лицензиант 2

Тадбирда Касаба уюшмалари таркибида бўлган Токио-2020 лицензиатлари, жумладан, оғир атлетикачилар Акбар Жўраев, Муаттар Набиева ва Кумушхон Файзуллаева, енгил атлетикачи Суҳроб Хўжаев, академик эшкак эшувчи Собир Сафаралиев Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 10 миллион сўмдан, уларнинг мураббийлари эса 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди. Ўз навбатида, йирик халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган Муҳаммадқодир Тоштемировга ҳам муносиб эътибор кўрсатилди. Ўз навбатида, атлетларимиз ҳам ҳукуматимизнинг бундай эътиборидан хурсанд эканликларини билдириб, келажакда Янги Ўзбекистон учун янги ғалабалар тақдим қилишга ваъда беришди.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: