Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Камондан отиш билан шуғулланишни тавсия этамиз.

« Назад

Камондан отиш билан шуғулланишни тавсия этамиз. 09.04.2020 20:52

КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ


Ассалому алайкум! Мен камондан ўқ отиш спорт тури билан шуғулланаман. Динимизда бу иш жоизми? Шу ҳақда динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда бундан қайтарилмаган. 

وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كُلُّ مَا يَلْهُو بِهِ الرَّجُلُ الْمُسْلِمُ بَاطِلٌ إِلَّا رَمْيَهُ بِقَوْسِهِ، وَتَأْدِيبَهُ فَرَسَهُ، وَمُلَاعَبَتَهُ أَهْلَهُ، فَإِنَّهُنَّ مِنَ الْحَقِّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ  

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон кишининг беҳуда кўнгилхушлик қилиши ботилдир. Камонидан ўқ отса, отини ўргатса ва аҳли билан ўйнашса, мустасно. Бу нарсалар ҳақдандир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Камондан ўқ отиш – мерганликка тайёрланиш, ватан, дину диёнат мудофааси учун тайёргарлик кўришдир. Демак, бу борадаги уринишларнинг замонавий кўринишларини ҳам беҳуда уриниш, деб бўлмайди.
Отни ўргатиш ҳам чавандозликни машқ қилиш, ўзи ва жамияти фойдасига тайёргарлик кўришдан иборат. Бу маънодаги уринишлар ҳам беҳуда ҳисобланмайди.
Хотини билан кўнгилхушлик қилиш ҳам шу тоифага киради. Бу ҳалол, пок нарсадир. Оиланинг иноқлиги, орадаги муҳаббатнинг бардавомлиги шунга боғлиқ. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: