Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Камончилик тарихи ҳақида қизиқарли фактлар

« Назад

Камончилик тарихи ҳақида қизиқарли фактлар 30.03.2021 16:10

       Камончилик тарихи анча олисга бориб тақалади ва айнан қачон яратилганлигини белгилаб берадиган аниқ сана ва манбалар ҳам мавжуд емас. Бироқ камон ва унинг ҳарбий мақсадларда фойдаланилганлигини тасдиқловчи ёзма манбалар милоддан аввалги 2340 йиллардаги бобил битикларида учратиш мумкин. 1792-йилда Aнглияда камончилар ва мушкитёрлар ўртасида ноодатий тарздаги мусобақа ўтказилади. Мусобақа иштирокчиларига 100 метр узоқликда 20 тадан отиш имконияти берилади. Қизиқ томони камончилар 16 марта, мушкитёрлар еса 12 марта мўлжални аниқ нишонга олишади. Шундан сўнг айнан қироличанинг махсус гвардиясини шакллантиришда камончиларга аҳамият кучайтирилади. Ҳозирги вақтгача ҳам шотландиялик қиролича гвардияси камончилари монархни Шотландиядаги ташрифи давомида қўриқлаб боришади.

        Бизнинг тарихимизда ҳам айниқса темурийлар даврида подшоҳни муҳофаза қилишда камончиларни саралаб олишган. Уларнинг жанговар тайёргарликларини олиб боришда диққат қаратиб боришган. Чунки мерганлар жанг сафларининг энг олдинги сафида боришган ва жанги бошлаб беришган.

       Британия монархлари доим иқтидорли камончиларни қадрлашган. Ҳаттоки, 1457-йилда Aнглия қироли Яков II шотланд эркакларига голф ўйнашни тақиқлаб қўйган, чунки бу ўйин шотландларни ҳарбий тайёргарликлардан чалғитган. Тиббиёт олимларининг таъкидлашича, камончи спортчиларнинг склет тузилиши бошқаларникига қараганда фарқ қиларкан, айниқса, ўнг қўл суяклари доимий машғулотлар сабабли анчагина бақувват бўларкан. Яна бир эътиборли томони, тарихда илк бор аёллар ва эркаклар тенглиги тан олинган ҳамда аёллар Олимпиада ўйинларида иштирок етиш ҳуқуқини қўлга киритган спорт тури ҳам камончилик ҳисобланади ва бу ҳол 1904 йилдан бошлаб амалга кирган. Шу йилда жамоавий мусобақалар ғолиблари орасида Жесси Поллок исмли 64 ёшли аёл фахрий совриндор сифатида натижа кўрсатган. 1920-йилда камондан отиш спорти Олимпиада ўйинларидан чиқариб ташланади. Чунки спортчилар турли моделдаги камонлардан фойдаланиши мусобақаларни ўтказишни мураккаблаштирган. Фақатгина орадан ярим аср ўтибгина, 1972-йилда барча камончилар учун ягона ва умумий модел яратилгандан сўнг бу спорт тури қайтадан Олимпиада ўйинларига қайтарилади. Қадимги Хитойда ҳам аристакратлар “Олти санъат”ни билишлари керак бўлган: урф-одатлар ҳақида, мусиқа, математика, ўқиш ва хат ёзиш, отларни бошқариш ҳамда камондан ўқ отиш.

unnamed (2)

unnamed (1)

1533999133148324836

220px-Wu_Fu_Portrait

 


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: