Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Камончилик спорти ҳақида сизни қизиқтирган учта муҳим саволлар

« Назад

Камончилик спорти ҳақида сизни қизиқтирган учта муҳим саволлар 08.04.2021 17:18

Камончилик спорти ҳақида сизни қизиқтирган учта муҳим саволлар

1.  Профессионал мерган бўлиш учун қанча вақт керак?

learning-archery-south-do-011

Моҳир мерган бўлиш учун аввало фидоий ва жонкуяр мураббийнинг ёрдами лозимдир. Ушбу спорт турини ўрганишда малакали устознинг ўрни беқиёсдир. Биринчи йилда сиздан базавий билимларни астойдил ўрганишингиз талаб этилади. Агарда сиз доимий шуғулланиб, мураббийингизнинг кўрсатмаларига амал қилиб борсангиз тез орада моҳир мерганга айланасиз. Бу соҳада спорт устаси бўлиш сиздан тажриба ва маҳоратни талаб этади.  

2.  Қандай турдаги спорт формаси топ мерганлар томонидан тавсия этилади?

shutterstock_1483391390

Ҳар бир машҳур камончи спортчилар ўз дидларидан келиб чиққан ҳолда турли хил формаларни танлашади. Бунда албатта сиз танагизнинг ва отиш услубингиздан келиб чиққан ҳолда танлаганинггиз маъқул. Агар сиз мураккаб камондан отсангиз, Стефан Хансен услубини танлашни тавсия этамиз. Унинг натижалари юқори ва классик формадан фойдаланади. Албатта бунда дидингизга қараб YouTube иловасидаги видеоларни кўриб ҳам танлашингиз мумкин.

3.  Мусобақаларга қандай тўғри тайёргарлик олиб бориш лозим?

03-What-causes-creep-Photo-Credit-USA-Archery-1024x683@2x

Биринчи навбатда руҳий тайёргарликни кучайтириш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Ҳар бир камончи спортчи турли хилда ўз формаси ва ўйин тактикаларини тузишади. Баъзилар отишдан олдин жараённи визуал тасаввур қилиб кўради.  Яна кимдир ўқни отишдан олдин диний дуоларни айтишади. Лекин энг муҳими доимо ўз устингизда доимий ишлашингиз лозимди.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: