Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Камончиларимизнинг мавсумолди режалари муҳокама қилинди

« Назад

Камончиларимизнинг мавсумолди режалари муҳокама қилинди 15.02.2021 22:40

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бу йил ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашиш имкониятига эга. Жамоамизни июнь ойида Парижда бўлиб ўтадиган жаҳон лицензион мусобақаси кутиб турибди. Бугун МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси бош котиби Орхан Кападзе ҳамда терма жамоа бош мураббийи Владимер Леквеишвили билан кечган суҳбатда мазкур мусобақага тайёргарлик режаларини муҳокама қилиб олди.

Ўтган ҳафта Тошкентда камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби янги мавсумда терма жамоа таркибига кирадиган спортчиларни яна бир бор саралаб олди. Мураббий Владимер Леквеишвилининг маълум қилишича, мусобақада саралаб олинган 4 нафардан эркак ва аёл спортчилар ёзда бўлиб ўтадиган лицензион мусобақада курашувчи жамоа таркибига жалб қилинади. Бу борада дастлабки қадам келаси ой Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ўқув-машғулот йиғинидан бошланади. Узоқ муддатга мўлжалланган ушбу йиғинда Туркия, Украина, Россия, Германия ва Беларусь терма жамоалари билан қўшма машғулот ўтказилиши режалаштирилган. Шундан сўнг вакилларимиз Таиланд, Хитой ва Жанубий Кореяда ўтадиган Осиё ва Жаҳон кубоги мусобақаларида иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур мусобақалар Парижда бўлиб ўтадиган лицензион турнир учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Учрашувда Шерзод Ташматов МОҚ жамоамиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини, бу борада ҳукуматимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаб ўтди.

“МОҚ раҳбарияти жамоа режаси билан танишиб чиқди. Мерганларимизга бу борада фақат ва фақат омад тилаб қоламиз. Шуни унутмангки, ҳукуматимиз спортчиларимизни доимо қўллаб-қувватлаб боради. Насиб қилса, ёз фаслида камончиларимиздан ҳам Токио Олимпиадасига йўлланма кутиб қоламиз. Бу эса ўзбек спортида ўзига хос воқеликлардан бўлади”, – деди Шерзод Ташматов.

Суҳбатда жамоамизнинг тайёргарлик босқичи, ўқув-машғулот йиғинлари давомида нималарга аҳамият қаратилиши, Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имконияти борасида атрофлича фикр алмашилди.

Манба


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: