
Республика олимпия захиралари мактаб-интернати ҳудудида жойлашган камондан отиш федерацияси базасида терма жамоа аъзолари ўқув-машғулот йиғинини бошлашди.
Асосий таркибга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг техник ва тактик тайёргарлигини оширишга урғу берилди.
Йиғинни терма жамоа бош мураббийи Владимер Леквеишвили, мураббий Гулнора Орипова назорат қилиб бормоқда.
Ушбу машғулотлар шу ойда ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги беллашувлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати