Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Камола Юнусовани табриклаймиз!

« Назад

Камола Юнусовани табриклаймиз! 13.01.2021 00:00

Бугун камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Юнусова Камола Алишеровна 22 ёшга тўлди. У 1999 йил 13 январда Тошкентда туғилган.

У 2015 йилдан ушбу спорт тури билан шуғулланиб келади. 2016 йилдан терма жамоаси аъзоси.

Юқори натижаларни қўлга киритишидаги асосий омил унинг ўқув-машғулот жараёнига сидқидилдан ёндошидадир. 

У 2016-2017 йилларда ўтган Ўзбекистон қишки чемпионати ғолибаси. 2017 йилда Наманган ва Тошкент шаҳри мезбонлик қилган турнирларда 1-ўринни қўлга киритган. Самарқандда ўтган мусобақада кумуш, Тошкентда бронза медалини қўлга киритган. Беларусь (Брест), Қозоғистон (Чимкент) ва Грузия (Батуми)да ўтказилган халқаро турнирлар совриндори. 

Камола айни пайтда Тошкент давлат педагогика университети талабаси.

Ёш ва умидли спортчини таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юксак спорт натижалари ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: