Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА “КАМОНДАН ОТИШ” СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА, ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

« Назад

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА “КАМОНДАН ОТИШ” СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА, ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ. 17.12.2021 15:50

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июнь кунидаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5149 сонли ижросини таъминлаш мақсадида, Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарварлар боғи”да, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, вилоят туризм ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят маданият бошқармалари билан ҳамкорликда, спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича катталар ва ёшлар ўртасида, вилоят чемпионати мусобақаси ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Юртимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш ва ёшларни “Камондан отиш” спорт турига қизиқтиришдан иборатдир.

 

 

 

Мусобақа якунига кўра ғолиб совриндорлар, Миллий гвардия раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: