Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Қандли диабет сабаблари ҳақида

« Назад

Қандли диабет сабаблари ҳақида 17.05.2021 18:42

photo_2021-05-17_11-06-09

🔹Бу касалликда  (https://st4.depositphotos.com/13324256/22824/i/600/depositphotos_228244140-stock-photo-diabetes-lettering-made-wooden-cubes.jpg)глюкоза ҳужайраларга сингмайди. Глюкозанинг қондаги концентрацияси ошади, бу қон томирлари ва асаб тугунларининг шикастланиши ва бошқа оғир асоратларга олиб келади.

📌Касалликнинг бир қанча сабаблари бор: 

🧬Ирсият. Ота-оналарда диабетнинг I ёки II турлари кузатилса, болаларда касаллик ривожланиш хавфи ортади. Аммо патологиянинг ўзи мерос қилиб олинмаган.

🍔Семириш. Ортиқча вазн II турдаги қандли диабетни  ривожлантиради. Бу ёғ ҳужайралари қурилиши билан боғлиқ. Висцерал ёғ энг фаол ҳисобланади ва у бел қисмида тўпланади.

🦠Вируслар. Диабетнинг I тури Коксаки, Эпштейн- Барр, қизилча ёки  ретровируслар натижасида келиб чиқади. Вируслар ошқозон ости бези ҳужайраларига кириб, уларни йўқ қилади.

🤰Ҳомиладорликдаги гормонал ўзгаришлар. Ҳомиладорликда тўқималарнинг инсулинга нисбатан сезгирлиги 2 баравар камаяди ва овқатдан сўнг гормонлар ажралиб чиқиши ошади. 

📌Ушбу жараён ҳужайраларга глюкоза юборилишининг пасайишини қоплаш учун зарурдир. Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг аксариятида диабет белгилари сезилмайди.

📌Туғруқдан кейин тана ўзини тиклаб олиши учун қандли диабетнинг I ва II турлари кузатилиши мумкин, лекин бунинг сабаблари номаълум.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: