Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Қандай усуллар спорт формасини юқори даражада ушлаб туришга ёрдам беради

« Назад

Қандай усуллар спорт формасини юқори даражада ушлаб туришга ёрдам беради 01.04.2021 17:14

   Ўз олдиларига улкан марраларни забт этишни мақсад қилган  спортчилардан ўз устиларида доимий ишлаш талаб этилади. Бунда албатта камончиларнинг руҳияти қанчалик кучли бўлса ғалабага ишонч ҳам шунчалик ортади. Камончилик спорти бошқа спорт турларидан яна бир фарқли жиҳати шундаки, бунда мерган ўз онги ва руҳияти устидан қанчалик кучли назорат ўрнатган бўлса, шунчалик ўзига ишончи ҳам баланд бўлади. Бу эса ғалабага эришишнинг саксон фоизини ташкил этади. Қолганини спортчининг қобилияти ва маҳорати кўрсатиб беради.

Камондаги ўқни шунчаки мўлжалга қимирлатмасдан йўналтириб туриш билан 10 балли нуқтани бўйсунтириш қийин, аввало спортчи ўзининг хаёлий тасаввур доирасини ҳам кенгайтириши лозим. Бунинг учун аввало нишонларда инсон қиёфаси тасвирланмаган турларидан фойдаланиш камончилик соҳасидаги спортчилар учун ниҳоятда зарурдир. Чунки бу мерганларнинг бутун диққатини нишонга қаратишига катта ёрдам беради.

Одатда камончилар 5 метрдан 70 метргача бўлган масофада ўз услуб ва маҳоратларидан келиб чиқиб нишонни мўлжалга олишади. Дастлаб 5 метрли узоқликдан туриб шуғулланганда  спортчи нишонни яхшилаб ўрганади ва тасаввурида уни тўлиқ суратини чизади. Мазкур спорт соҳасидаги мутахасисларнинг маслаҳатларига қараганда, аввало, яқин масофада кўпроқ амалиёт олиб бориш лозимлигини таъкидлашади. Сиз токи миянгизда нишоннинг аниқ тасвирини чизмагунингизча узоқ масофаларда ўқни нишонга аниқ йўллашга қийналасиз. Масофа қанчалик ортиб борса, спортчи ўз формаси устида шунчалик жиддий шуғуллана бошлайди ва ҳаттоки майда деталларга ҳам аҳамият қаратади.

29A3084-1024x698

Ҳозирги замонавий даврда техналогиялар ниҳоятда ривожланмоқда. Сиз ҳам ўз машғулот пайтингизни видеога олинг ва машғулот тугаганидан сўнг шу видеони синчковлик билан томоша қилинг. Қаерда қандай хатоларга йўл қўйганингизга аҳамият қаратинг ва келгусида уларни такрорламасликка ҳаракат қилинг.

Ҳозирги кунда спорт соҳасида ҳам кўплаб машғулот анжомлари яратилган. Мана шундай камончилик спортидаги замонавий спорт анжоми бу- ўқсиз тетив анжомидир. Бунда сиз тетивни торган ҳолда ўқсиз машқ қиласиз ва мускулларингизни чиниқтириб борасиз. Бундай спорт анжоми билан узоқ машқ қилиш орқали сиз камонни янада яхшироқ ҳис қила бошлайсиз. Имкон қадар якка тартибда машғулот олиб боринг. Ўзингиз учун мос келадиган машқ турларини кашф этишдан тўхтаманг.

EGP-51-scaled

 


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: