Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Интервью. Зиёда Абдусатторова: "Спортдаги энг яқин маслаҳатчим бу отам."

« Назад

Интервью. Зиёда Абдусатторова: "Спортдаги энг яқин маслаҳатчим бу отам." 07.05.2021 17:57

photo_2021-05-07_17-55-51

1. Спортга киришингиздан олдин ва кейинги даврда спортчининг ҳаёти ҳақидаги таассуротларингиз?

- Болалигимдан спортга қизиқишим катта бўлганлиги сабабли ота-онам мени гимнастика машғулотига беришган. Албатта, телевизордан кўрганимда спортчиларга жуда ҳавас қилганман. Кейинчалик катта спортга ўтиб билдимки, катта натижаларга эришиш катта меҳнат ва машаққатни талаб этар экан.

2. Илк мағлубиятингизда нималарни ҳис қилгансиз?
Мағлубиятлар ҳам ҳаётнинг бир қисми. 

- Биринчи марта Самарқандда мусобақада ютқазиб қўйганимда роса йиғлагим келган. Шунда дадам мени овитишга ҳаракат қилиб, яна олдинга ҳаракат қилишдан тўхтамаслигим кераклигини айтганлар. Спортдаги энг яқин маслаҳатчим бу отам.

3. Қайси совринни қўлга киритишни жуда истайсиз ва неча марта?

- Ҳар бир спортчининг орзуси олимпиада чемпиони бўлиш. Мен ҳам буни жуда истайман. Сонига келадиган бўлсак тўрт карра ютиш ниятим бор. Бу албатта осон эмас, лекин ҳаракат қилган инсон ўз мақсадига бир куни эришади.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: