Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Интервью. Юнусова Камола “Ҳаммаси бироз вақт ва тажриба талаб этар экан”

« Назад

Интервью. Юнусова Камола “Ҳаммаси бироз вақт ва тажриба талаб этар экан” 11.05.2021 15:40

photo_2021-05-11_11-21-38

1.  Камондан отиш спорти айни пайтда сизга нима беряпти?
-  Мен бу спортда ўзимни топганман деб бемалол айта оламан, чунки у характеримга анча мос келади. Мен ишга стратегия, ўзига хос усуллар асосида ёндашишни ёқтираман. Бу спортга опам туфайли кириб келганман.

2.  Илк хорижий спорт саёҳатингиз ва у қандай ўтган?
-  Биринчиси 2017 йилда Қозоғистонда бўлган. Энг қизиғи мен барча йўналишларда тўртинчи ўринни олганман. Балки шуниси биландир бу саёҳатим эсда қоларли бўлган. Шу мусобақадан сўнг ўз устимда ишлашни янада кучайтирдим. Хуллас ҳаммаси бироз вақт ва тажриба талаб этар экан.

3.  Спортдан бўш вақтларингизда нималар билан шуғулланасиз?
-  Қўшиқ айтишни яхши кўраман, яна китоб ўқишни. Тўғриси одатда бўш вақтим кам бўлади. Вақтимни кўп қисми машғулотларда, йиғинларда, мусобақаларда ўтади. Келажакда ,албатта, шу спорт турида кўплаб шогирдларни тарбиялаш ниятим бор.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: