Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Интервью . Мунира Нурманова: “Агар инсон истаса ҳаммасига улгурса бўлади. ”

« Назад

Интервью . Мунира Нурманова: “Агар инсон истаса ҳаммасига улгурса бўлади. ” 24.05.2021 17:40

photo_2021-05-24_15-55-18

Интервью . Мунира Нурманова: “Агар инсон истаса ҳаммасига улгурса бўлади. ”

1.  Камондан отиш спортига киришингизда ким туртки бўлган?
-  Бу спортга киришимда амакимнинг ҳиссалари катта. Бошида дадам бироз қаршилик қилганлар, аммо амаким уларни кўндирганлар. Чунки амакимнинг ўзлари ҳам юнон-рум кураши спортида фаолият юритганлар. Энг қизиғи кейинчалик бу спортда карьера қиламан деб ўйламаганман.

2.  Оила ва спорт биргаликда қийинмасми?
-  Тўғриси бироз қийин. Ҳамма ишни тез қилишга ҳаракат қиласан. Кун давомида машғулотлар, яна кейин уй ишлари, болалар тарбияси. Лекин инсон истаса ҳаммасига улгурса бўлади. Албатта, тумуш ўртоғим ҳам ҳамиша мени қўллаб-қувватлайдилар. Балки шунинг учундир, аллоҳга шукур, ҳаммасига улгуряпман.

3.  Келажакда қандай режаларингиз бор?
-  Айни пайтда мураббий сифатида фаолият юритаётганим сабаб истеъдодли шогирларни тарбиялаб, жаҳон чемпионларини етиштириб чиқариш ниятим бор. Ўйлайманки, яқин келажакда ўзбек камончилари ҳам Олимпиада ўйинлари тарихида янги саҳафаларни очишади ва бунда менинг ҳам ҳиссам бўлади деган умиддаман.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: