Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Интервью. Ғафуров Зокиржон “Энг муҳими ўзингга ва ғалабага бўлган ишонч”

« Назад

Интервью. Ғафуров Зокиржон “Энг муҳими ўзингга ва ғалабага бўлган ишонч” 04.05.2021 18:55

photo_2021-05-04_18-41-16

1.  Ушбу спорт турини танлашингизда ким сабабчи бўлган?
Камондан отиш спортига болалигимдан жуда қизиқаман. Бу спортга кириб келишимда эса Салим Шукуровичнинг хизматлари катта. Чунки бу спорт турининг сирларини менга сабр билан ўргатганлар ва доимо ўзларининг керакли маслаҳатларини бериб борганлар.
2.  Яна қандай спорт турларига қизиқасиз?
Кураш ва сузишга. Сабаби бу спорт турларида инсон янада иродасини чиниқтиради . Айниқса сузишда инсонни барча тана мушаклари ҳаракатда бўлади ва мия фаолияти ҳам анча тезлашади. 
3.  Олдингизга қўйган энг катта мақсадингиз?
Камондан отиш спортида улкан ғалабаларни қўлга киритиш. Шунда бутун дунёга исботлаймизки, биз ҳеч қайси бир халқдан кам эмасмиз. Ўзбеклар ҳам катта ишларга қодирлигини халқаро ҳамжамиятга кўрсатиб қўямиз. Энг муҳими ўзингга ва ғалабага бўлган ишончдир.
 


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: