Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Xалқаро камондан отиш федерацияси 2021 йилги мусобақалар тақвимининг дастлабки версиясини эълон қилди.

« Назад

Xалқаро камондан отиш федерацияси 2021 йилги мусобақалар тақвимининг дастлабки версиясини эълон қилди. 21.07.2020 15:33

Унга кўра, ушбу йилга мўлжалланган жаҳон чемпионати бошқа муддатга кўчирилмайдиган бўлди.
АҚШнинг Жанубий Дакота штати Янктон шаҳри келаси йил бўлиб ўтадиган дунё биринчилигини қабул қилади. Манбада таъкидланишича, ЖЧ Токио Олимпиадасидан сўнг 19-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. Шу билан бирга келаси йил учун белгиланган Жаҳон кубоги босқичлари ҳам одатий тизимда ўтади. Бироқ якуний босқич мезбони ҳали аниқланмаган. Жаҳон кубоги босқичлари муддати ва мезбон шаҳри билан танишинг:
1-босқич 19-25 апрель (Гватемала)
2.босқич 17-23 май (Шанхай)
3.боқич 22-27 июль (Париж)
Финал: сентябр-октябр
Шунингдек, жорий йил Берлинда ўтиши лозим бўлган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон квалификацион мусобақаси 2021 йилнинг 18-21 июнь саналарига белгиланди. Ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигига эса 11-17 октябрь кунлари Австралиянинг Перт шаҳри мезбонлик қилади. Пара-атлетлар ўртасидаги ЖЧга мезбон қилиб Дубай шаҳри танланди. Бироқ муддат ҳали тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати 2 йилда бир маротаба ўтказилади. Токио Олимпиадасининг 2021 йилга сурилиши муносабати билан енгил атлетика, сув спорти турлари каби йўналишларда жаҳон чемпионатлари 2022 йилга қолдирилган эди.
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: