
Бугун, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси шифокори Сафаров Мирзиёд Илхомович асосий миллий терма жамоа аъзолари билан ZOOM программаси орқали коронавирусни олдини олиш ва улардан қай тарзда ҳимояланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди, мавзу давомида спортчилар ҳар кунги қиладиган ишларини режа асосида ва кунлик спортчиларни соғлиги тўғрисида маълумот бериб бориш даркорлигини тушунтирди. Кундалик машғулотлар давомида соғлиқни эхтиёт қилиш бўйича керакли тавфсияларни бериб ўтди. Спортчилармизда соғлигида оз бўлсада муаммолар мавжуд бўлса дарҳол хабар бериш кераклигини тушунтирди. Спортчиларимиз ўзингизни эхтиёт қилинг! Уйда қолинг!!!