Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Токио-2020 олимпия саралаш мусобақлари муддатини 2021 йилга кўчирди.

« Назад

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Токио-2020 олимпия саралаш мусобақлари муддатини 2021 йилга кўчирди. 13.05.2020 18:37

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Токио-2020 олимпия саралаш мусобақлари муддатини 2021 йилга кўчирди. Шу тариқа бу йил Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган мусобақалар ўтказилмайдиган бўлди.

Саралаш турниларида Токио-2020 да иштирок этиш ҳуқуқини берадиган барча квоталар бу ўринларни эгаллаган мамлакатлар федерациялари ихтиёрида сақланиб қолади. Миллий федерациялар Токио-2020 да иштирок этадиган спортчиларни ўзлари танлайди.

Айни пайтда Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 128 та ўриндан 87 таси ўз эгаларини топган. Бугунги кунда Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган 140 ўриндан 93 таси тақсимлаб бўлинган. 2020 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ҳеч қандай мусобақалар ўтказилмайди.

Аввал белгилаб қўйилган барча саралаш мусобақалари 2021 йилга кўчирилади. Бу фақат Олимпия ўйинлари финал саралаш мусобақаларига тааллуқли эмас. Бу турнир бевосита Франция пойтахти – Парижда ўтказиладиган Hyundai камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги босқичидан аввал бўлиб ўтади. Жамоавий йўналишда ўйналадиган жаҳон миқёсдаги лицензион турнир июнь ойида Берлин (Германия) шаҳрида бўлиб ўтиши лозим эди. Ташкилотчилар мазкур мусобақани Жаҳон кубоги доирасида ўтказиб юборадиган бўлишди.

2021 йил мавсуми мусобақлалари муддатининг тўлиқ рўйхати коронавирус пандемияси чегаралашлари юмшатилганидан кейин эълон қилинади.

IMG_20200513_183802_837


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: