Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Бутунжаҳон Камондан Отиш федерацияси тарихи

« Назад

Бутунжаҳон Камондан Отиш федерацияси тарихи 13.04.2021 15:59

14559988_650616691778630_8314792191084799174_o_0

Ушбу ташкилот 1931 йилда Польшанинг Львов шаҳрида етти давлат делегатлари томонидан ўша пайтда Бутунжаҳон Тир Аркалари номи остида асос солинган. Ташкилот халқаро майдонда ушбу спорт турини кенг тарғиб қилиш, турли давлатлар вакиллари орасида мусобақалар ташкил қилиш, камондан отиш спорт турини Олимпия ўйинлари дастурига қайта киритиш дастури йўлида ҳаракат олиб бориш каби вазифаларни бажариб борган. 1924 йилда мазкур спорт тури спортчиларнинг турли стандартдаги камонлардан фойдаланганлиги сабабли олимпиада ўйинлари дастуридан чиқарилган. 1972 йилда даслабки умумий стандарт асосидаги илк рекурв камонлари яратилгандан сўнг яна қайта олимпиада ўйинлари дастурига қайтарилган. Шу йилда Мюнхень Олимпидасида халқаро камончилар ҳам қатнашишган. 
Асос солинганидан кейинги 100 йил давомида Бутунжаҳон камончилик федерацияси 160 мамлакатлар аъзо бўлган ассоциация даражасига етди ва 30 миллиондан ортиқ мерганларни атрофида жамлади. 
Ҳозирда ассоциация президенти Угур Эденер ҳисобланади ва у 2005 йилдан буён ташкилотда фаолият юритиб келмоқда. Бош котиб эса Том Дилен. Федерация штаб квартираси дунёнинг ажойиб мамлакатларидан бири Щвецариядаги Лозанна шаҳрида жойлашган.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: