Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Бугун Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Aваз Каримов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

« Назад

Бугун Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Aваз Каримов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. 19.05.2021 16:42

photo_2021-05-19_16-34-32

Aваз Қудратиллайевич Каримов – 1983 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон карате миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган. 2007-2011 йилларда Ўзбекистон карате миллий федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси, 2011 йилдан Ўзбекистон бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 2014-2015 йилларда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори ўринбосари, сўнгра от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2019 йилларда Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати директори, 2019 йилнинг 6 сентабридан Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритган. 
Шундан сўнг Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шу йилнинг 10 апрелида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони (ПФ-6203, 09.04.2021й) билан янги ташкил етилган Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимига тасдиқланган. 
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Aваз Каримовни бугунги унутилмас кун билан муборакбод етади. У кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: