
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси номидан Жамшид Собир ўғлини туғилган куни билан чин дилдан қутлаймиз. Унга узоқ умр сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз. Доими соғ омон бўлсин! Жаъмийки ўйлаган ишларида омад тилаймиз!!! Келажакда бўладиган мусобақаларда мамалакатимиз байроғини юқориларга кўтариб юришида тилакдошмиз!
Маълумот учун Содиқов Жамшид Собир ўғли 1991 йил 1 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 12 ёшидан буён камондан отиш спорт тури билан шуғулланиб келади. Ўзбекистон кубоклари ва чемпионатлари ғолибидир. Халқаро турнирларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган. Жамшид биргина спортчи бўлибгина қолмай, тренерлик фаолиятини ҳам олиб боради. Хозирги кунда Жамшид тарбиялаётган спортчилар ижобий натижаларни қўлга киритиб келишмоқда. Келгуси фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз.